Узбекистонликларнинг эски паспорт муаммоси Еврокомиссияда мухокама килинди

Бугунги учрашувда бир неча миллион хорижда яшайдиган Узбекистонликларни кийин ахволга солган, эски паспортлар уз кучини йукотганлиги хакидаги Узбекистон хукуматининг гайри инсоний карори хакида гапирдим. Еврокомиссиянинг Марказий Осиё билан алокалар учун маьсул булим бошлиги Iwona Piorko, бу муаммо у учун янгилик ва бугун бу масала буйича аниклик киритиш учун Узбекистон расмийларига мурожаат килишини айтди ва агар бундай карор кабул килинган булса у хориждаги Узбекистонликларни жуда огир ахволга куйиши мумкинлигини билдирди. Мен Еврокомиссия ходимларига бу масалада бизга ёрдам беришини сурадим ва бир вариант сифатида Узбекистон расмийлари билан богланиб бу карорни узгартириш ёки эски паспортларни амал килиш муддатини энг камида яна бир йилга чузиш масаласини мухокама килишни тавсия килдим. Умид киламанки менинг бу масаладаги харакатим Узбекистонликларни бошига тушган паспорт муаммосига халкаро эьтиборни тортади ва бу ишда Узбекистонликлар учун ижобий узгаришлар булади. Бу муаммо буйича малумот туплаб уни кун тартибига куйишда менга ёрдам берган Озодлик Радиоси ходими, мухбир Замира Шукурга катта рахмат.