2022 йил 13 октябр куни Ваколатхона қошидаги “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг навбатдаги онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишнинг асосий меҳмони – Кенгашнинг Хоразм вилоятидаги аъзоси, инсон ҳуқуқлари фаоли Мансурбек Якубов бўлди.
Ушбу учрашувда асосан қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
🔴 Хоразм вилоятида суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар, унда шаффофликни таъминлаш, фуқаролик жамиятининг иштирокини таъминлаш.
🔴 Хоразмда энг кўп инсон ҳуқуқлари бузилаётган соҳалар ва мансабдор шахсларга нисбатан фуқароларнинг муносабати.
🔴 Оилада аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари, гендер тенгликни таъминлаш, давлат бошқарув органларида аёлларнинг ролини ошириш масалалари.
🔴 Таълим тизимидаги муаммолар. Вояга етмаган қизларнинг эрта турмуши ёки уларга нисбатан зўравонлик фактлари ошиб бораётгани. Масъул давлат ташкилотларининг бу жараёндаги сусткашликлар ёки ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида суҳбат қилинди.
Кейинги хафта навбатдаги йиғилишимиз бўлиб ўтади. Агар сизда саволлар бўлса, бизга йўлланг! Жамиятиимиздаги турли муаммоларни биргаликда ҳал этиш йўлларини излаймиз. Бизни кузатиб боришда давом этинг.